NobleBlocks

Research indexJournal article

Ижтимоий хавфли қилмиш жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгиси: назарий ва амалий жиҳатлари

Худайкулов

Общество и инновации15 Aug 2022Open access

NobleIDark:/48914/w1/20260521/BFD924C8DOI10.47689/2181-1415-vol3-iss7/s-pp319-328

Abstract

Мазкур мақолада тадқиқ этишнинг мантиқийлик, индукция, дедукция, тизимлилик, мантиқий-юридик, қиёсий-ҳуқуқий методларидан кенг фойдаланилган. Жумладан, биринчи навбатда жиноят таркиби муҳим элементларидан бири бўлган жиноят объектив томонининг зарурий белгиси умумий тавсифи очиб берилган бўлиб, у тўғрисидаги олимларнинг илмий қарашлари, тадқиқотлари, улар ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлар ҳақида атрофлича баён қилинган. Шунингдек, жиноят объектив томонинниг зарурий белгиси ижтимоий хавфли қилмиш унинг бошқа белгилари билан қиёсий таҳлил қилиниб, улардаги муаммоли жиҳатлар аниқланди ва кетма-кет тавсифлаб берилди. Ушбу мақолада асосий эътибор жиноят объектив томони зарурий белгиси бўлган ижтимоий хавфли қилмишга қаратилган бўлиб, у инструментал ва қиёсий таҳлил қилинган. Мазкур белгида мавжуд муаммолар аниқланиб, уларнинг назарий ва амалий ечимлари ўрнатилган ва топилган. Шу билан бирга, жиноят ҳуқуқи доктринаси ва ривожланган хорижий давлатлар жиноят қонунчилиги таҳлил этилиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигини такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Discussion

Topics

More

Suggest a correction or report