Research indexJournal article
ҲАҚИҚАТГА ИНТИЛГАН КЎНГИЛ ("Қақнус қанотидаги умр" қиссаси ҳақида)
Холмуродов
Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)14 May 2023Open access
NobleIDark:/48914/w1/20260525/0762FD5ADOI10.5281/zenodo.7934332
ҲАҚИҚАТГА ИНТИЛГАН КЎНГИЛ ("Қақнус қанотидаги умр" қиссаси ҳақида)
Холмуродов · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2023
NobleIDark:/48914/w1/20260525/0762FD5ADOI10.5281/zenodo.7934332
Abstract
Ушбу мақолада ёзувчи Шодиқул Ҳамронинг ижодига эътибор қаратилган. Муаллифнинг услубий изланишлари, бадиий асар яратишда образ, тасвир хилма-хиллиги, услубий изланишлари, ижодий экспериментлари, рамзий-мажозий ифода, символларни қўллаш маҳорати, ижодкорнинг индивидуал услуби, бадиий концепцияси, воқеликни баён этиш шакллари, персонажларнинг ўзини ўзи руҳий янгилашга эътибор қаратиши каби жиҳатлар “Қақнус қанотидаги умр” қиссаси таҳлили асосида ёритилди. Мақолада юртимиз ва хориж олимларининг адабий-назарий қарашларига суянилди. Асардан олинган парчалар (матнлар) асосида образлар руҳий ҳолати, мажозий воқеаҳодисалар, рамзийлик мавжуд тушунчаларга шарҳ берилди. Асарда акс этган етакчи ғояларга илмий-фалсафий жиҳатдан изоҳлар келтирилди. Муаллифнинг воқеа тасвирида танлаган бадиий хронотоп (вақт ва макон) масаласига, қиссада акс этган пейзаж тасвири ундаги символлик ифодаларга мисоллар келтирилган ҳолда таҳлил этилди. Матндаги образлар, ровийнинг нутқ шаклларига мулоҳазалар билдирилди. Асар воқеалари давомида муаллиф маҳорат ила фойдаланган шеър, мактуб, тупроқ, мақол, ўхшатиш каби – бадиий деталларга илмий мулоҳазалар баён қилинди. Таҳлил давомида муаллифнинг бадиий топилмалари ва қиссанинг бугунги ўзбек насрида тутган ўрнига асосли мулоҳазалар адабиётшунос олимларнинг назарияларига қиёсланган ҳолда баён этилди.