Research indexJournal article
Куйиш жароҳатларини маҳаллий даволашда анъанавий ва полимерлар қўллаш усулларини тажрибада баҳолаш
Фаязов
The Bulletin of Emergency Medicine23 Jul 2025
NobleIDark:/48914/w1/20260523/C3555C35DOI10.54185/tbem/vol18_iss2/a6
Куйиш жароҳатларини маҳаллий даволашда анъанавий ва полимерлар қўллаш усулларини тажрибада баҳолаш
Фаязов · The Bulletin of Emergency Medicine · 2025 · Subscription
NobleIDark:/48914/w1/20260523/C3555C35DOI10.54185/tbem/vol18_iss2/a6
The full text is at the publisher
You can read the abstract here, or open it at the publisher.
Abstract
Мақсад. Куйиш яраларини даволашда турли концентрацияли кумуш нанозарралари билан бойитилган карбоксиметилцеллюлоза полимер плёнка қўллашнинг самарадорлигини клиник ва морфологик баҳолаш.Материал ва усуллар. Тадқиқот объекти турли жинсли, вазни 150–230 г га тенг, 75 та оқ каламушлар бўлиб, улар 5 гуруҳга бўлинган. Барча каламушларда тажрибада II–IIIАБ даражали куйиш яралари ҳосил қилиб, 4 та гуруҳга маҳаллий даволашда турли миқдорда кумуш нанозарралари сақловчи полимер плёнка, анъанавий усул қўлланилган гуруҳда эса левомеколь малҳамидан фойдаланилган. 8–15 суткада некрэктомия ўтказилган. Жароҳатдан кейинги 7-, 15- ва 30-суткаларда ярадан гистологик текширув учун биопсия олинган. Тайёрланган микропрепаратлар ёруғлик микроскопияси усулида ўрганилган.Натижалар. Жароҳатдан кейинги 7-суткада клиник-морфологик жиҳатдан гуруҳлар фарқ қилмайди. Гуруҳлар орасидаги фарқ 15–30 суткаларда кузатилади. Кумуш нанозарралари билан бойитилган полимер плёнка қўлланилганда регенератор жараёнлар эрта бошланиб, грануляцион тўқиманинг шаклланиши 15-суткада, унинг бириктирувчи тўқимага ўтиши эса 30-суткада кузатилади. Левомеколь малҳами қўлланилган гуруҳда регенератив жараёнлар кеч бошланиб, бунга суст кечувчи яллиғланиш жараёнлари сабаб бўлади.Хулоса. Ўтказилган тажриба куйиш жароҳатини маҳаллий даволашда турли ёндашувларни тажрибада қиёслаш имконини бериб, анъанавий усулда левомеколь малҳами қўлланилганида жароҳатнинг нисбатан узоқ муддатда битиши аниқланди. Тажриба шуни исботлайдики, кумуш нанозаррачалари билан бойитилган полимер плёнкани қўллаш куйган жароҳатларда регенерацияни фаоллаштириб, иккиламчи яллиғланиш хавфини пасайтириб, қайта тикланиш жараёнлари муддатини қисқартиради.