Research indexJournal article
ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ КОНСЕПЦИЯСИ АМАЛДА
Р.М, Л.И
Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)15 Jan 2022Open access
NobleIDark:/48914/w1/20260525/6620B944DOI10.5281/zenodo.5853399
ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ КОНСЕПЦИЯСИ АМАЛДА
Р.М, Л.И · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2022
NobleIDark:/48914/w1/20260525/6620B944DOI10.5281/zenodo.5853399
Free to read at the publisher
You can read the abstract here, or the full text at the publisher.
Abstract
Аннотация. Ушбу мақолада ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасида Республикамизда ва Жамоат хавфсизлиги университетида амалга оширилаётган ишлар, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ишлатиладиган таълим-тарбиянинг шакл ҳамда усуллари тўғрисида ёзилган. Аннотация. В данной статье рассказывается о работе, проводимой в Республике и Университете общественной безопасности в области воспитания молодежи в духе патриотизма, формах и методах воспитания, применяемых при воспитании молодежи в духе патриотизма. Annotation . This article describes the work carried out in the Republic and the University of Public Security in the field of educating young people in the spirit of patriotism, the forms and methods of education used in educating young people in the spirit of patriotism. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 23 февраль кунидаги 140-сонли “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш консепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги” қарорининг қабул қилиниши ёшларни Ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга Республикамиз фуқароларини, давлат ва нодавлат, нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ҳамда ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида асосий вазифалар қилиб қуйидагиларни белгилаб берди, яъни: а) Ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан химояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш; б) Қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қахрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш; в) Миллий армиямизга жисмонан бақувват ва манан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш; г) Ёшларда ён-атрофимиз, жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга, турли ички ва ташқи таҳдидларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндошиш кўникмаларини шакллантириш; д) Ҳар қандай мураккаб вазиятларда тезкор ва мустақил қарор қабул қилиш, замонавий ҳарбий техника воситаларидан самарали фойдаланиш малакасига эга ёшларни тарбиялаш; е) Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш – бу бугунги кун талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар онгига сингдириб бориш. Ушбу юқорида санаб ўтилган принципларни амалга ошириш учун қуйидаги шакл ва усуллар устувор қилиб кўрсатилган. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга таъриф берилган. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – бу миллати, тили ва касбидан қатъий назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш. Уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамоат ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг кўп босқичли, тизимли, мақсадли ҳамда мувофиқлаштирилган фаолиятидир. Ушбу Консепцияда айниқса, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими ва унинг асосий принциплари очиб берилган бўлиб, ушбу принцип саккизта йўналишга асосланган, яъни: илмийлик, тарихийлик, аниқлик, тезкорлик, мунтазамлилик, фаоллик, таълим ва тарбия ишларининг уйғунлиги, тарбия жараёнининг изчиллиги, ҳарбий ватанпарварлик тарбиясида эришилган ижобий натижа ҳамда ютуқларга таяниш. Ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг усуллари энг аввало: а) Ишонтириш; б) машқ қилдириш ва мустақил ишлаш; в) кузатиш; г) рағбатлантириш; д) ўрнак кўрсатиш ва шахсий намунадир. Ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда усулларни моҳиятини тўлдирувчи шакллар ҳам кўрсатилган бўлиб, ушбу шаклларга: а) илмий-амалий анжуманлар; б) савол-жавоб кечалари; в) китобхонлик; г) ўйинлар; д) таниқли шахслар билан учрашувлар тарзида ва бошқа шаклларда ташкил этилади дейилган. Ушбу шакллар эса устувор аҳамият касб этилиши ҳам кўрсатиб ўтилган. - маъруза ўқиш, савол-жавоб кечалари, якка ва жамоавий суҳбатлар; - бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчи ва фахрийлар, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида, турли мусабоқа ва танловларда ғолиб бўлган шахслар билан учрашувлар; - илмий-назарий ва амалий конференциялар, семинар тренинглар, муайян мавзуга бағишланган кечалар, баҳс-мунозаралар, викториналар, давра суҳбатлари; - тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш; - жамоатчилик фикри ва ҳарбий жамоалардаги маънавий руҳий муҳитни ўрганиш; - уруш ва меҳнат фахрийлари, жанговар ҳаракатлар иштирокчилари, давлат ва нодавлат, нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш; - ҳарбий хизматга чақирилувчилар куни, мардлик сабоқларини ўтказиш ва экскурсиялар уюштириш; - телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, филмлар, бадиий ва мусиқий асарлар, аскар қўшиқлари, оммавий ахборот воситалари, веб сайтлар ва электрон ўйинлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш консепциясидаги барча бўлим ва бандларнинг мазмуни бир-бирини тўлдиради ва бойитади ҳамда Ватан ҳимоячиларини шакллантиришга хизмат қилади. Консепциянинг ижросини таъминловчи барча субъектларнинг ҳамкорлиги бу бугунги кун талаби ҳисобланади. Бугунги кунда давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фаолияти ватан тинчлиги ҳамда унинг ҳимоясига қаратилган, шунинг учун ҳам Республикамизда тинчлик, осойишталик ҳукм сурмоқда, кўз тегмасин. Жамият тараққиёти, халқ фаровонлиги бевосита тинчлик ва яна тинчлик билан боғлиқдир. Тарихдан маълумки Абу Али Ибн Синодан бир киши ўғлимни неча ёшдан бошлаб тарбияласам бўлади деб савол берибди. Шунда Абу Али Ибн Сино ўғлингиз неча ёшга кирди? деб сўрабдилар. Ўғлим тўрт ёшда деб жавоб берибди. Унга жавобан Абу Али Ибн Ибн Сино тарбияда тўрт йилга кечикибсиз деб жавоб берган эканлар. Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки ватанпарварлик тарбияси ҳам гўдакликдан бошланиши керак. Ватанпарварликни қўшиқлар, эртак қахрамонлари фалклёрларидан, масал ва афсоналар айтиб бериш орқали фарзандларимизга тушунтиришимиз ҳамда уларнинг қулоғига қўйиб борилиши лозим. Консепцияда ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тўрт босқичда амалга оширилади дейилган. Шундан биринчи босқич 3-7 ёшдагилар яъни, биз юқорида айтиб ўтган ёшга тўғри келади. Ундан ташқари ушбу ёшда болаларга ватанпарварлик ўйин шаклида ҳам онгига сингдирилиб борилади. Баъзида ёшларга ватанпарварлик назарий жиҳатдан кўра ўйин шаклида хотирасида яхши сақланиб қолади. Масалан бунга мисолар кўп. Шулардан бирини айтиб ўтсак. Режиссёр Шухрат Аббосов томонидан “Сен етим эмассан” филмида темирчи Ш.Шомахмудовлар урушда етим қолган болаларни асраб олиб, тарбиялаш жараёни суратга олинган. Ушбу филмда шундай эпизот бор, болалар фашистлар билан қизил аскарларни уруш-уруш ўйинини ўйнашади, шунда фашист ролини ўйнаган болани қизил аскар ролини ўйнаётган бола калтаклаётганда бошқа болалар ҳам қўшилиб аёвсиз дўппослашади. Демак, ватанпарварликнинг илдизини, пойдеворини ёшликдан сингдириш кераклиги ҳеч кимга сир эмас экан ва бу исбот талаб қилмайди. Ҳар бир тарбиянинг самарадорлиги ва мезонлари бўлганидек, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлиги мезонлари Консепцияда учта пунктда кўрсатилган. Булар 16, 17, 18 пунктларидир. Ушбу пунктларда кўрсатилган мезонлар ҳам маълум жиҳатдан бир-бирини тўлдиради, бойитади ва ҳарбий ватанпарварлик тадбирларини олиб боришда ўзига хос ўлчов мезонлари ҳисобланади, чунки самарадорликни таъминловчи - бу ҳарбий тарбиянинг мезонлари ҳисобланади. Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Ҳар қандай давлат сиёсатининг асосини ватанпарварлик тарбияси ташкил этади. Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси ўзининг асосини умумватанпарварлик тарбиясига асослаб олиб боради ва унинг таркибий қисми ҳисобланади” деб таъкидлаган фикрларини биз ёшларимизнинг қалбига сингдириб боришимиз лозим. Ҳарбий ватанпарварлик энг аввало ҳарбий таълим билан боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Ватанпарварликни асосини Ватан моҳиятини англаш орқали амалга оширилади. Чунки Ватанни англашни нафақат оғзаки шаклда, шунингдек ёзма шаклда, кўргазмали қуроллар орқали олиб борилиши - бир томонлама бўлса, иккинчи томондан техник воситаларни қўллаш орқали ватанпарварлик ёшларни онги-шуурига сингдир борилади. Ёшларни олий ҳарбий таълим муассасаларига саёҳат (экскурсия)ларни амалга ошириш, ҳарбийлар билан учрашувлар ўтказиш ёшларда Ватан туйғусини уйғотади. Ватанпарварлик таълими эса ёшларда малака ва кўникмаларни ҳосил қилади. Умуман олганда ҳарбий ватанпарварликни шакллантириш бевосита ва билвосита миллий мафкурамизга таянади. Миллий мафкурамиз эса миллий байрамларимизга суянади. Миллий байрамларимиз ичида энг асосий ўринни мустақиллик байрами эгаллайди, чунки мустақиллик Ватанни англашга, Ватанни мустақиллигини тўлиқ ҳис қилишга имкон берган байрам бўлса, ундан кейинги ўринда эса Конституция мустақилликнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Ҳарбий ватанпарварликни шакллантириш бу ўзига хос узоқ давом этадиган жараён ҳисобланади. Ватанпарварлик ҳар бир шахснинг Ватанга, ўзи яшаб турган кичик оиласига бўлган муҳаббатини уйғотишга ёрдам беради деб ўйлаймиз. Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Консепциясининг ижтимоий турларига тадбиқ этилиши, ёшлар руҳиятида ватанпарварлик ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилади. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш консепциясига асосан биргина Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари томонидан бир ой давомида қилинган ишларни сарҳисоб қилишнинг ўзи қийин. Масалан декабр ойининг ўзида амалга оширилган айрим тадбирларни санаб ўтсак. 2021 йил 24 декабр куни маънавий-маърифий тайёргарлик дастурига асосан Университет шахсий таркиби билан Сохибқирон Амир Темур буюк давлат асосчиси мавзусида маъруз