NobleBlocks

Research indexJournal article

ИЧАК ТАЪСИРЛАНИШ СИНДРОМИ ОҒИРЛИК ДАРАЖАЛАРИНИ КЛИНИК АЛОМАТЛАР БЎЙИЧА БАҲОЛАШ

Абдуллаев

Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)10 Jun 2025Open access

NobleIDark:/48914/w1/20260521/19BC0F2CDOI10.5281/zenodo.15659603

Free to read at the publisher

You can read the abstract here, or the full text at the publisher.

Read at the publisher

Abstract

Илмий мақолада 2022 йилдан 2023 йилгача Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг поликлиника бўлимида текширувдан ўтган ИТС билан касалланган 90 нафар беморнинг сўров маълумотлари умумлаштирилди. Беморларнинг ўртача ёши 33,3±1,5 ёшни ташкил этди. ИТС нинг енгил даражасида беморларнинг барчасида абдоминал оғриқ синдроми (100%), 18,7% да диарея синроми, 81,3% да қабзият синдроми, 96,9% да қорин дам бўлиши, 9,4% да ичак тўла бўшамаганлик ҳисси, 6,3% да ёлғон чақириқлар, 15,6% да шиллиқ ажралиши ва 46,9% да дефекaция вақтида узоқ кучаниш аниқланди. Ўрта оғир даражадаги ИТС да енгил даражадагидан фарқли равишда диарея 54,1%, қабзият 45,9%, ичак тўла бўшамаганлик ҳисси 37,8%, дефекaция вақтида узоқ кучаниш эса, 59,4% ҳолатда қайд этилди. Оғир даражадаги ИТС да диарея, қорин дам бўлиши, ичак тўла бўшамаганлик ҳисси, ёлғон чақириқлар, шиллиқ ажралиши ва дефекaция вақтида узоқ кучаниш каби клиник белгилар мавжуд беморлар нисбати ишончли ўсганлиги қайд этилди (мос равишда 80,9%, 100%,71,4%, 19,1%, 33,3% ва 85,7%).

Discussion

Topics

More

Suggest a correction or report