NobleBlocks

Research indexJournal article

"ШАРҲ-И ФУСУС АЛ-ҲИКАМ" АСАРИНИНГ НОДИР ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ

Умурзоқов

Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)7 Dec 2023Open access

NobleIDark:/48914/w1/20260522/858786B6DOI10.5281/zenodo.10279084

Free to read at the publisher

You can read the abstract here, or the full text at the publisher.

Read at the publisher

Abstract

XV–XVI аср мобайнида Ҳиротда яшаб, ижод этган шоир, етук маноқибнавис, Мавлоно Фахруддин Алий Сафий Кошифий Ҳиравий ўз даврида Ҳирот илмий-адабий муҳитининг етук алломаларидан, шарқ мумтоз адабиёти вакилларидан бири ҳисобланади. У ўзига хос ижодий фаолияти ва илмий-адабий мероси билан ўз даври адабиётига, хусусан, маноқибнависликка муносиб ҳисса қўшган буюк ижодкордир. Алий Сафийнинг истеъдодли шоир, таниқли тазкиранавис ва маноқибнавис, ўз даврининг машҳур воизи бўлгани у ҳаёт бўлган давр манбаларида эҳтиром ила эътироф этилган (Навоий, Хондамир, Комий). Алий Сафий Ҳиравий моҳир хаттот. хос котиб сифатида ҳам фаолият юритган. Ижодкор шахсиятининг ушбу қирраси ҳозиргача илмда махсус тадқиқ этилмаган. Мақола ижодкорнинг хаттотлик фаолияти, хос котиблиги ва унинг самарали меҳнати самараси ҳисобланган "Шарҳ-и Фусус ал-ҳикам" (شرحى فصوص الحكم) қўлёзмаси китобати ҳақида. "Шарҳ-и Фусус ал-ҳикам" Мавлоно Абдураҳмон Жомий қаламига мансуб йирик ҳажмли тасаввуфий асардир. Мавлоно Фахруддин Алий Сафий Ҳиравий ибн Ҳусайн Воиз Кошифий умрининг охирги йилларида Ҳирот шаҳри катта жомеъсида воиз бўлган. Аммо у, асосан, шоир, адиб, тазкиранавис сифатида танилган, янги топилган маълумотлар эса унинг моҳир хаттот, саводли хос котиб сифатида ҳам фаолият юритганига далолат қилмоқда. Бу эса ижодкорнинг серқирра фаолият эгаси, ўзига хос нодир қобилиятлар соҳиби бўлганлигини англатмоқда.

Discussion

Topics

More

Suggest a correction or report