Research indexJournal article
КУЗГИ БУҒДОЙ ГЕНОТИПЛАРИНИ ШЎРГА ЧИДАМЛИГИНИ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА АНИҚЛАШ
Жуманов, Кулиев
Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)8 Apr 2024Open access
NobleIDark:/48914/w1/20260516/E1BBD387DOI10.5281/zenodo.10944736
КУЗГИ БУҒДОЙ ГЕНОТИПЛАРИНИ ШЎРГА ЧИДАМЛИГИНИ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА АНИҚЛАШ
Жуманов, Кулиев · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2024
NobleIDark:/48914/w1/20260516/E1BBD387DOI10.5281/zenodo.10944736
Free to read at the publisher
You can read the abstract here, or the full text at the publisher.
Abstract
Мазкур мақолада кузги юмшоқ буғдой генотипларини шўрга чидамлилиги лаборатория шароитида аниқлаш натижалари баён этилган. Бунинг учун натрий хлор тузининг 0.5% 0.8% , 1.0% 1.3% ва 1.5 % ли эритмаларидан фойдаланилган. Тадқиқот Гулистон давлат университети “Экспериментал биология” лабораториясида олиб борилган. Натрий хлор тузининг 0.5 % ли эритмада унувчанлик назоратга(сувда) нибатан 17.63 % га, 0.8 % лида - 34.49% га, 1.0 % лида -54.89 % га, 1.3 % лида -79.22 % ва 1.5 % ли эритмада -84.55 % га камайганлиги қайд этилган.Ушбу маълумотлар асосида натрий хлор тузининг 1.3-1.5 % ли эритмалари кузги буғдой генотипларининг унувчанлик даражасига кучли таъсир этганлиги қайд этилган. Олиб борилган статистик таҳлил натижлари асосида кузги буғдой генотипларининг тузли эритмаларда унувчанлик кўрсаткичлари бўйича чидамли генотипларни танлаш мумкин. Бунинг учун биологик статистика кенг қўлланиладиган ўртача арифметик ва стандар оғиш(S) кўрсаткчларидан фойдаланилди. Ўрта даражада чидамли генотипларни танлашда Х±2S дан фойдаланилди. Жадвалдаги маълумотдардан агар натрий хлор тузининг 0.5 % ли эритмаси унувчанлик 83% дан паст бўлса шўрга чидамсиз, 83-91 % оралиғида бўлса ўрта даражада чидамли ва 81 % дан юқори бўлса шўрга чидамли деб эътироф этилади. Эритма концентрация 0.8 % тенг бўлганида танлаш критериялари ҳам пасайиб борилди. Мазкур эриталардан лаборатория шароитида буғдой генотипларини шўрга чидамлигини аниқлашда натрий хлор тузининг 1.0 % ли эритмасидан фойдаланиш тавсия этилган.