Research indexJournal article
ҒОФУР ҒУЛОМ УЙ МУЗЕЙИ ФОНДИДА САҚЛАНАЁТГАН БИР ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР
Мансуров, Ашурова
Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)10 Apr 2022Open access
NobleIDark:/48914/w1/20260525/13A14932DOI10.5281/zenodo.6399941
ҒОФУР ҒУЛОМ УЙ МУЗЕЙИ ФОНДИДА САҚЛАНАЁТГАН БИР ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР
Мансуров, Ашурова · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2022
NobleIDark:/48914/w1/20260525/13A14932DOI10.5281/zenodo.6399941
Free to read at the publisher
You can read the abstract here, or the full text at the publisher.
Abstract
Юксак истеъдодли шоир, тарихчи, таржимон Муҳаммад Ризо Эшниёзбек ўғли ўзбек адабиёти тарихида муҳим ўрин тутган ижодкорлардандир.У 1809 йилда Хоразмнинг Қиёт қишлоғида дунёга келди. Муҳаммад Ризо бошланғич таълимни ўз қишлоғида олди, сўнг Хива мадрасаларида таҳсил олди. Мадрасада таълим олиб юрган йилларида отаси вафот этди. Муҳаммад Ризо амакиси таниқли шоир ва тарихчи Шермуҳаммад Мунис қўлита тарбия топди. Муҳаммад Ризо 20 ёшга кирганда амакиси ҳам оламдан утди.Ўша дамда Муҳаммад Ризо хон саройида мирзо вазифасида хизмат қилар эди. Ўша вақтларда мироблик вазифаси эътиборли вазифалардан эди. Хоразм хони Оллоҳқулихон ёш шоирни мироблик вазифасига таин қилди ва унга тоғаси бошлаб қўйган “Фирдавс ул – иқбол” номли тарихий китобни давом эттиришни топширди. Шундай қилиб, ёш шоир, олим Муҳаммад Ризо Огаҳий хон саройида ҳам хизмат хам ижод билан шуғуллана бошлади. Шу пайдан бошлаб шоир Огаҳийнинг шерлари халқ орасида кенг тарқалиб машҳур бўлди. Огаҳий улуғ шоир булиши билан бирга машҳур тарихчиҳамдир. Сарой тарихчиси вазифасини бажарган Огаҳийдан Хоразм тарихига оид бир неча тарихий китоблар бизгача мерос бўлиб қолди. Ушбу китобларда Хоразм халқи, Хоразм давлатининг ўша даврдаги ижтимоий – сиёсий воқеалари акс этгандир.Ушбу китоблар қуйидагилардир: