Research indexJournal article
Болалар ва оналар саломатлигини шаҳар оилавий поликлиникаларида тиббиёт ходимлари томонидан сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш
Юлдашова, Намозова
Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)28 Aug 2025Open access
NobleIDark:/48914/w1/20261005/EA13BFF5DOI10.5281/zenodo.16982667
Болалар ва оналар саломатлигини шаҳар оилавий поликлиникаларида тиббиёт ходимлари томонидан сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш
Юлдашова, Намозова · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2025
NobleIDark:/48914/w1/20261005/EA13BFF5DOI10.5281/zenodo.16982667
Free to read at the publisher
You can read the abstract here, or the full text at the publisher.
Abstract
Резюме. Ушбу мақолада мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мус-таҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлари ҳақида сўз боради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармони билан репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, перинатал марказларни зарур тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозлаш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш вазифаси белгиланди. Сўнгги беш йил давомида амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат оналик ва болаликни тизимли равишда муҳофаза қилиш имконини яратди, натижада оналар ва гўдаклар ўлимининг камайишига эришилди. Шу билан бирга, олис ҳудудларда тиббий ёрдамни мақсадли йўналтириш тизимини юқори даражада ташкил этиш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини ошириш, амбулатор ёрдамни янада яхшилаш, шошилинч ва ихтисослашган тиббиу уордамни ривожлантириш, тиббий генетика ҳамда замонавий скрининг дастурларини жорий етиш талаб етилмоқда. Калит сўзлар: Болалар саломатлиги, фертил ёшидаги аёллар, репродуктив саломатлик, Профилактик кўриклар, даврий патронаж, эмлаш, скрининг.