Research indexJournal article
ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ГИПОТИРЕОЗ ТАЪСИРИДА СИЙДИК НАЙИНИНГ ИНТРАМУРАЛ ҚИСМИДА БЎЛАДИГАН МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Расулов, Абдулазизов, Назаров and 2 others
Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)26 Sep 2025Open access
NobleIDark:/48914/w1/20260524/4464E024DOI10.5281/zenodo.17205696
ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ГИПОТИРЕОЗ ТАЪСИРИДА СИЙДИК НАЙИНИНГ ИНТРАМУРАЛ ҚИСМИДА БЎЛАДИГАН МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Расулов, Абдулазизов, Назаров and 2 others · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2025
NobleIDark:/48914/w1/20260524/4464E024DOI10.5281/zenodo.17205696
Free to read at the publisher
You can read the abstract here, or the full text at the publisher.
Abstract
Резюме. Мавзунинг дорзаблиги: Маълумки гипотиреоз холати организмнинг барча аъзо ва туқималарнинг функционал холатига таъсир этади. Адабиётларда болаларда гипотиреоз таъсирида психомотор тизимларининг ривожланишдан ортда қолиши кам харакатлилик, тана вазнининг сезиларли ортиши каби клиник аломатлар кузатилади. Мавжуд адабиётларда экспериментал тадқиқот натижаларига кўра гипотиреоз моделида сийдик найининг морфогенези, сийдик айириш тизимининг функсионал морфометрияси, сийдик найи интрамурал қисмининг гистологик қайта таркиб топиши хамда уларнинг таркибий тузилмаларининг морфологик ўзгаришлар динамикасини ўрганиш билан бирга гипотиреоз холатини формокологик коррексия қилиш натижасидаги холат билан қиёсий тахлил қилиш каби маълумотларга дуч келдик. Тадқиқот материаллари ва усуллари: Тадқиқот тажрибасида оқ лаборатор зотсиз жинсий этук 24 та урғочи каламушлар ҳомиладорлигининг дастлабки-кунларидан бошлаб тана вазнининг 0,3 мг/кг миқдорида оғиз орқали тиреостатиклардан бўлган мерказолил юборилди ва улардан туғилган постнатал ривожланишининг 14-, 30-, 45- ва 60- кунларида 72 та болалари кузатувимизда бўлди. Ушбу даврларда уларнинг ташқи белгиларидаги фарқлар, жисмоний фаоллиги ва шаклланиш жараёнлари ўзига хослиги кузатилди. Тадқиқот вазифаларига кўра тажриба гуруҳи жониворлари 2 гуруҳга ажратиб олинди. Тадқиқот натижалари: Гистологик ва морфометрик текширувлар натижалари шуни кўрсатдики, она организмидаги ЭГ ҳомила сийдик найларининг ривожланиш механизмида ўзгаришлар келтириб чиқаради ва бунинг натижасида гистологик тузилиши ўзгаради. Айниқса ўзгаришлар сийдик найлари интрамурал зоналарида намоён бўлади. Тадқиқот мобайнида шу маълум бўлдики, ҳомиладорлик даврида мерказолил юборилган оналардан туғилган авлодларда сийдик найининг барча параметларида тафовудлар кузатилди. Хулоса: Постнатал онтогенезнинг эрта даврларида организмнинг фаолияти ва ривожланиш жараёнларида сийдик найлари жиддий ўзгаришларга учраб, сийдик найларининг деворлари тўқималарининг ёшга қараб ривожланиш жараёнида ички структурасини қайта қурилиши билан намоён бўлади ва экзо ва эндоген таъсирлар натижасида аниқ бир йўналишда ҳамда динамикада эканлиги билан характерланади. Калит сўзлар: сийдик найлари, сийдик найининг интрамурал қисми, мерказолил, тиреостатиклар, морфометрик тахлиллар.