Research indexJournal article
Болаларда кесишган тишловнинг ортодонтик даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштириш усуллари
Акбаров К.С.
Integrative dentistry and maxillofacial surgery5 May 2026Open access
NobleIDark:/48914/w1/20261105/242D6AADDOI10.57231/j.idmfs.2026.5.2.026
Болаларда кесишган тишловнинг ортодонтик даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштириш усуллари
Акбаров К.С. · Integrative dentistry and maxillofacial surgery · 2026
NobleIDark:/48914/w1/20261105/242D6AADDOI10.57231/j.idmfs.2026.5.2.026
Abstract
Кесишган тишлов болаларда кенг тарқалган тиш-жағ аномалияси бўлиб, унинг ортодонтик даволаш усулларини такомиллаштириш стоматологик амалиётда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу тадқиқотда 2018–2024 йилларда Тошкент давлат тиббиёт университети базасида 6–14 ёшли 76 нафар бола клиник текширувдан ўтказилди. Улардан 42 нафари муаллифлар томонидан яратилган аралаш таъсир этувчи ортодонтик аппарат билан, 34 нафари эса анъанавий кенгайтирувчи винтли пластинкалар билан даволанди. Назорат гуруҳига 38 нафар бола киритилди. Клиник кўрик, антропометрия, биометрия, рентгенологик текшириш усуллари қўлланилди. Натижалар кесишган тишловнинг этиологик омиллари, клиник кўринишлари ва янги аппаратнинг самарадорлиги ёритиб берилди. Даволаш муддати 56±8 кунни ташкил этди, бу анъанавий усулларга нисбатан 2 баравар қисқа (116+12 кун). Таклиф этилган алгоритм клиник амалиётда қўллаш учун тавсия этилади.