Research indexConference paper
ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ ТИЗИМИ: АЁЛЛАР МАЪНАВИЯТИ ВА ОИЛА БАХТИ ГАРОВИ
Muhiddinova
1 Jan 2026Open access
ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ ТИЗИМИ: АЁЛЛАР МАЪНАВИЯТИ ВА ОИЛА БАХТИ ГАРОВИ
Muhiddinova · 2026
Abstract
Жамият барқарорлигини таъминлашда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, аҳиллиги, иттифоқи катта аҳамиятга эга. Бунда ёши улуғларимизнинг ҳаёт тажрибаси, ўгитию масалаҳатлари, маҳалла, қўни-қўшничилик муносабатлари, босиқлик каби қадимий анъаналаримизни кенг тарғиб этиш ҳамда мазкур қадриятларни сақлаб қолиш давлтимиз равнақида муҳим роль ўйнаши шубҳасиз. Зеро, оиланинг ўзи ҳам ватан ичра бир ватандир. Ватан эса, саждагоҳ каби муқаддасдир. Демак, оила ҳам муқаддас даргоҳ. Ахир, ҳар бир инсон ўз оиласининг файзли, фаровон ва мустаҳкам бўлишини истайди. Дарҳақиқат, Бугунги кунда Юртбошимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлида дадил қадамлар ташланмоқда. Янги уйғониш даври, аввало, илм-фан тараққиёти ва миллий маънавиятнинг мустаҳкамлигига боғлиқ экани аниқ. Шу боис, хотин-қизларнинг таълим олиши ва илм-фан соҳаларида фаол қатнашиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, 2022–2026 йилларда хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга қаратилган Миллий дастур ва унинг комплекс чоратадбирлар режаси тасдиқланди.