Research indexJournal article
ТИЗЗА ҚОПҚОҒИ ЧИҚИШЛАРИ ВА ПАТЕЛЛОФЕМОРАЛ НОМУТАНОСИБЛИКНИ КТ/МРТ-МОРФОМЕТРИК БАҲОЛАШ
А.
Healthway11 Jul 2026Open access
ТИЗЗА ҚОПҚОҒИ ЧИҚИШЛАРИ ВА ПАТЕЛЛОФЕМОРАЛ НОМУТАНОСИБЛИКНИ КТ/МРТ-МОРФОМЕТРИК БАҲОЛАШ
А. · Healthway · 2026
Abstract
Мақсад: Тизза қопқоғи (пателла) чиқишлари ва пателлофеморал номутаносибликни компьютер томография (КТ) ва магнит-резонанс томография (МРТ) ёрдамида морфометрик баҳолаш усулларини тизимлаштириш ҳамда клиник аҳамиятини асослаш. Материал ва усуллар: 2020-2024 йиллар давомида пателла чиқиши ва пателлофеморал оғриқ синдроми ташхиси қўйилган 84 нафар беморнинг КТ ва МРТ текширув натижалари таҳлил қилинди. Морфометрик параметрлар: ТТ-ТГ масофаси, тибиофеморал ўқ бурчаги, пателла баландлик индекси (Insall-Salvati), феморал шиқоқ бурчаги (sulcus angle), пателла қия бурчаги (tilt angle) ва бисектрис офсет ўлчанди. Натижалар клиник кўрсаткичлар ва даволаш тактикаси билан таққосланди. Натижалар: ТТ-ТГ масофаси 18 мм дан юқори бўлган беморларда қайтадан чиқиш эҳтимоллиги 3.7 марта юқори (p <0.01) эканлиги аниқланди. Пателла alta (Insall-Salvati >1.2) ва феморал шиқоқ гипоплазияси (sulcus angle >150°) биргаликда мавжуд бўлганда оперативли даволаш кўрсаткичи сезиларли ошади. Хулоса: КТ/МРТ морфометрик баҳолаш пателлофеморал номутаносибликни аниқлаш, даволаш тактикасини танлаш ва жарроҳлик кўрсаткичларини белгилашда муҳим диагностик восита ҳисобланади.