NobleBlocks

Research indexConference paper

ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАР ТАДҚИҚИГА АНТРОПОЦЕНТРИК ПАРАДИГМА АСОСИДА ЁНДАШУВ

Абдураҳмонова

25 Dec 2024Open access

NobleIDark:/48914/w1/20261105/ED35503FDOI10.63294/afucon/vol12iss1/645

Abstract

ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАР ТАДҚИҚИГА АНТРОПОЦЕНТРИК ПАРАДИГМА АСОСИДА ЁНДАШУВ Aбдураҳмонова Умида Эркиновна Ж.Ташенев университети магистранти Қозоғистон Республикаси, Чимкент шаҳри ХХ аср жаҳон тилшунослиги тарихида матн лингвистикаси шаклланган ва мустақил йўналишлардан бирига айланган давр ҳисобланади.Лисоний ҳодисаларни йирик масштабларда тадқиқ этувчи мазкур соҳа ХХІ асрда янада жадал суръатлар билан ривожланиб, фан олдига янги муаммоларни кўндаланг қўймоқда.Ана шундай муаммолардан бири тил тизимини антропоцентрик парадигма асосида тадқиқ этишдир.Тилшуносликда антропоцентрик парадигманинг шаклланиши тил эгасисўзловчи шахс омилини тадқиқ этиш билан боғлиқдир."Тилшуносликда антропоцентрик бурилишнинг юзага келиши структурализмнинг тилни тадқиқ этишнинг "ўзида ва ўзи учун" тамойилини четга суриб, асосий эътиборини шахс омилига қаратади.Жаҳон тилшунослигининг лингвопрагматика, лингвокультурология, психолингвистика, когнитив тилшунослик, этнолингвистика, дискурсив таҳлил каби йўналишларида фразеологизмлар шаклланиши ва идрокида шахс омили масаласи тадқиқот объектининг марказини ташкил қилади.Мазкур соҳаларнинг юзага келиши фанда инсонни янада чуқурроқ ўрганиш ҳамда лисоний фаолиятини кенгроқ ёритиш ҳаракатлари билан боғлиқдир.Айтиш жоизки, илмий парадигмага "тил эгаси" категориясининг киритилиши тилшуносликда шахс, лисоний онг, тафаккур, фаолият, менталлик, маданият каби тушунчаларнинг янада фаоллашишини тақозо этади.Шахс омилининг тадқиқи тилшунослик фанининг психология, фалсафа, мантиқ, маданиятшунослик каби фанлар билан бир нуқтада кесишишга олиб келади.

Discussion

More

Suggest a correction or report