Research indexJournal article
Ҳарбий кадрларни танлаш ва жойлаштиришда касбий-психологик баҳолаш усулларини такомиллаштириш
Хамроев
Bulletin of Pedagogues of New Uzbekistan19 Sep 2026
NobleIDark:/48914/w1/20261105/F24836E6DOI10.70413/yopa-v4-i9-57843
Ҳарбий кадрларни танлаш ва жойлаштиришда касбий-психологик баҳолаш усулларини такомиллаштириш
Хамроев · Bulletin of Pedagogues of New Uzbekistan · 2026 · Subscription
NobleIDark:/48914/w1/20261105/F24836E6DOI10.70413/yopa-v4-i9-57843
The full text is at the publisher
You can read the abstract here, or open it at the publisher.
Abstract
Бугунги кунда ҳарбий хизмат вазифаларининг мураккаблашуви, бошқарув қарорларини қисқа вақт ичида қабул қилиш зарурати ҳамда хизмат фаолиятидаги юқори психологик зўриқиш ҳарбий кадрларни танлаш ва лавозимларга жойлаштириш тизимига янги талабларни қўймоқда. Номзоднинг маълумоти, жисмоний тайёргарлиги ва хизмат тажрибасини баҳолашнинг ўзи унинг муайян ҳарбий лавозимга касбий-психологик жиҳатдан мослигини тўлиқ аниқлаш имконини бермайди. Шу сабабли ҳарбий кадрларни танлашда интеллектуал қобилият, психологик барқарорлик, лидерлик салоҳияти, хизмат мотивацияси, коммуникативлик ва масъулият каби хусусиятларни комплекс баҳолаш муҳим аҳамият касб этади.