Research indexJournal article
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Раҳмонов
Nashrlar21 Oct 2026Open access
Journal articleOpen access
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Раҳмонов · Nashrlar · 2026
Abstract
Хоразм вилоятини барқарор ривожлантириш механизми фақат иқтисодий ўсишни таъминлаш билан чекланмайди. У ҳудудда ишлаб чиқариш, инвестиция, хизматлар, қишлоқ хўжалиги, туризм, ташқи савдо, кичик бизнес, инфратузилма ва экологик ресурслар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мувофиқлаштирувчи комплекс тизим сифатида қаралиши лозим. “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида ҳам барқарор иқтисодий ўсиш, сув ресурсларини тежаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва халқ хизмат қиладиган давлат бошқаруви устувор йўналишлар сифатида белгиланган